«ўзбекистон тив» тегли мақолалар


Ўзбекистон ТИВ Эроннинг Суриядаги консуллигига қилинган авиазарбани қоралади
3 апрель 2024, 11:33

Ўзбекистон ТИВ Эроннинг Суриядаги консуллигига қилинган авиазарбани қоралади

Ўзбекистон ТИВ Исроил томонидан Эроннинг Суриядаги консуллигига қилинган ва бир неча кишининг ўлимига сабаб бўлган авиазарбани кескин қоралади. «Хорижий давлатларнинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналарига ҳужум қилинишини мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолат деб ҳисоблаймиз», — дея таъкидлади вазирлик.

Ўзбекистон ТИВ россиялик сиёсатчининг республикани Россияга қўшиб олиш ҳақидаги сўзлари ортидан Россия элчисини таклиф қилди
21 декабр 2023, 19:00 1

Ўзбекистон ТИВ россиялик сиёсатчининг республикани Россияга қўшиб олиш ҳақидаги сўзлари ортидан Россия элчисини таклиф қилди

Россиялик сиёсатчи Захар Прилепиннинг Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш ҳақидаги баёнотидан сўнг Россия элчиси Олег Мальгинов Ўзбекистон ТИВга таклиф этилди. Унга бу каби чиқишлар провокацион бўлиб, икки халқ ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги билдирилди.

Яна бир бор томонларни қуролли можарони тўхтатишга чақирамиз — Ўзбекистон ТИВ Исроил-Фаластин уруши бўйича
27 октябр 2023, 17:25

Яна бир бор томонларни қуролли можарони тўхтатишга чақирамиз — Ўзбекистон ТИВ Исроил-Фаластин уруши бўйича

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Фаластин, Исроил ва яна 7 та мамлакатнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари қабул қилиниб, Ғазо секторидаги вазият ҳақида гаплашилди. Болалар қурбон бўлаётган можарони тўхтатишга яна бир бор чақирамиз, дейди Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов.

«Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз» — Ўзбекистон ТИВ Ғазодаги касалхонага берилган зарба ҳақида
18 октябр 2023, 11:49

«Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз» — Ўзбекистон ТИВ Ғазодаги касалхонага берилган зарба ҳақида

18 октябрга ўтар кечаси Ғазо секторидаги «Ал-Аҳли» касалхонасига зарба берилиши оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлди. Ўзбекистон ТИВ буни «даҳшатли зўравонлик» деб атади. «Буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз», — дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистон Фаластин-Исроил можаросидан жиддий хавотирда — ТИВ
9 октябр 2023, 15:08

Ўзбекистон Фаластин-Исроил можаросидан жиддий хавотирда — ТИВ

Ўзбекистон ТИВ Фаластин-Исроил можароси тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келгани ва Яқин Шарқдаги вазиятни мураккаблаштирганидан жиддий хавотир билдирди. Мамлакат томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатда тугатиш ва инқирозни дипломатик воситалар орқали ҳал қилишга чақирди.

Ўзбекистон Тоғли Қорабоғдаги президентлик сайловларини тан олмайди — ТИВ
11 сентябрь 2023, 16:13

Ўзбекистон Тоғли Қорабоғдаги президентлик сайловларини тан олмайди — ТИВ

Ўзбекистон ҳукумати тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасида ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди, дея хабар қилди ТИВ.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Украина элчиси билан учрашди
3 феврал 2023, 10:45

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Украина элчиси билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Украинанинг фавқулодда ва мухтор элчиси Микола Дорошенко билан учрашди. Мулоқотда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ТИВ Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасига қилинган ҳужум бўйича баёнот берди
28 январ 2023, 15:40

Ўзбекистон ТИВ Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасига қилинган ҳужум бўйича баёнот берди

27 январь куни Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасига қуролланган шахс ҳужум уюштирганди. Ҳодиса оқибатида хавфсизлик хизмати раҳбари ҳалок бўлган. Ўзбекистон ТИВ ҳолат юзасидан баёнот бериб, ҳужумни кескин қоралади. Шунингдек, барча айбдорлар жавобгарликка тортилишига умид билдирди.

Ўзбекистон қирғиз-тожик можароси томонларини тўқнашувларни дарҳол тугатишга чақирмоқда
29 апрель 2021, 17:44

Ўзбекистон қирғиз-тожик можароси томонларини тўқнашувларни дарҳол тугатишга чақирмоқда

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қирғиз-тожик чегарасидаги тўқнашувларни дарҳол тўхтатишга ва вазиятни барқарорлаштириш учун қўшма чоралар кўришга чақирди. «Ўзбекистон тез орада келишувга эришиш учун ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр», — дейилади ТИВ баёнотида. Айни дамда, отишма оқибатида Тожикистоннинг яна 5 нафар, Қирғизистоннинг ҳам 5 фуқароси жароҳатланган, бир нафари вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг